Президент Халқ таълими вазирига биринчи ўринбосар тайинлади
Жамият
−
13 Июнь 2020
6694Кеча, 12 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлаш бўйича қарор имзолади.
Президент қарорига кўра, Усмон Улфатович Шарифхўжаев Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Усмон Шарифхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таълим шўбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида Алишер Умаров фаолият юритган эди. Жорий йилнинг февраль ойида Алишер Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь