Президент катта-катта ойлик олаётган мутасаддилардан натижа талаб қилди (видео)
Жамият
−
26 Январь 2022
12649Коррупцияга қарши фақатгина ҳуқуқ-тартибот идоралари курашиши керак эмас, балки жамият сафарбар бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
“Ташаббусни қўлга олиб... Ҳаммамиз кулиб ўтирмасдан, ким коррупция қилар экан, ҳа прокурор қилар экан деб... Бутун жамият бўлиб бунга қарши курашиш керак.
Ман Бурҳонов ўтирибди, агентлик туздик. Ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ”, деган Президент.
Видео
Шавкат Мирзиёев барча жабҳаларда етарли ойлик маош, шароит яратилганини урғулаб, натижа бўлмаётганини танқид қилган.
“Президент вакиллари, вилоят ҳокимлари... Бугун айтмоқчи эмасдим... Ҳаммангизга кераклича ойлик ҳам, шароит ҳам яратиб берилган. Ҳаммага. Қуйи поғонадагиларга ҳам.
Сектор раҳбарларига уй ҳам қуриб бердик. Қани натижа?”, деган Президент Мирзиёев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь