Президент Қўнғиротбой Шариповга қандай талаб қўйганини очиқлади

Жамият

image

Маълумки, жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Қўнғиротбой Авезимбетович Шарипов Президент фармони билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 5  февраль куни ўтказилаётган 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида янги вазир Қўнғиротбой Шариповга қандай талаблар қўйилгани очиқланди. 

Йиғилишда давлат раҳбари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига ҳам эътироз билдирди.

Қайд этилишича, профессионал таълим учун масъул идоралар кўпайиб кетгани учун тизим ривожланмаяпти. Иш берувчилар ва техникумлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.

Олий таълимда қамров кескин ошди, соҳага хусусий сектор кириб келди. Лекин сифатга етарли эътибор қаратилмаяпти.

Масалан, талабаларнинг мустақил ишлаши учун муҳит барча олийгоҳларда ҳам бирдек намунали ташкил этилмаган. Аксарият коллеж ва техникумлар ҳам, олийгоҳлар ҳам иш берувчилар талаби билан ҳисоблашмайди. Айримларида дарслик ва адабиётлар етишмайди, бори ҳам бугунги талабларга жавоб бермайди. 

Илм-фан ва инновацияларга етти йилда 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Лекин илм-фанда “харажат – тадқиқот – маҳсулот” деган формула ишламаётгани қайд этилди.

Умуман, айрим ректорларда ташаббус, интилиш, фидойилик етишмаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис, олий таълим, фан ва инновациялар бўйича янги вазир тайинланиб, унинг олдига профессионал ва олий таълимда кескин ўзгариш қилиш вазифаси қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қўнғиротбой Шарипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made