Президент Қудбиев ойлигини оқламаётгани ва тадбиркорлар ундан норозилигини айтди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ойлигини оқламаётгани ва тадбиркорлар ундан норозилигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 18 август куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида маълум қилди.

Ушбу тадбирда Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга солиқ юкини кўпайтириш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш кераклигини айтиб ўтди. 

“Ўтказилган сўровларда 62 фоиз тадбиркорлар солиқ соҳасидаги ислоҳатларимизни ижобий баҳолади. 38 фоизи биздан норози. Бизнеc вакиллари солиқ тизимидан ва солиқчилардан қанчалик рози деган савол мени жуда қийнайди. Мен ўйлайманки, сизларни ҳам қийнайди. Мураккаб солиқ маъмурчилиги, бизнесга ортиқча аралашиш тизимдаги коррупция ҳолатларини барчасидан, албатта, хабарим бор. Бу иллатдан қанча тез қутилсак, шунча кўп ишларимизда ўзгариш ва натижа бўлади”, дейди Президент.

Ўтказилган сўровларга қўшилган қиймат солиқ тўловчиларнинг 70 фоизи ушбу солиқнинг қайтарилишида солиқ узилишлари коэффициентини қўллаб-қувватлаш, яъни янги жорий қилинган Tax Gap тизими адолатсиз эканини билдирган.

“Қудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу. Тизиминга баҳо. Ойликларингни оқламаяпсизлар. Халққа тўсиқ бўляпсизлар. Тадбиркорларга ёрдам бермаяпсизлар. Tax Gap деган бало тадбиркорларни қийнаяпти ва коррупцияга сабаб бўляпти”, дейди давлат раҳбари.

Президент бу гапларни айтгач, тадбиркорлар тик туриб қарсак чалди. 

“Шунинг учун булар [тадбиркорлар] тик туриб қарсак чаляпти, “эй президент, кўзинг очилгани рост бўлсин”, деяпти”, дейди табассум билан давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг