Президент қарорига кўра бир нечта ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди
Жамият
−
30 Май 2019
3133Аввалроқ хабар қилганимиздек, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди:
• Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи;
• Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи;
• Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати;
• Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати.
Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилди.
• Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади:
• ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган;
• айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган;
• Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган;
• профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15