Президент қарори билан “Ергеодезкадастр” қўмитасига янги вазифалар топширилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2019 йил 1 августга қадар Тошкент шаҳри бўйича, 2019 йил 1 декабрга қадар муддатда эса Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича мулкдорлар – жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация маълумотлари (ЖШ ШИМ) ва мулкдорлар – юридик шахсларнинг идентификация рақамлари (ИНН) Реестрга киритилишини;

Адлия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда мавжуд ахборот тизимларига зарур ўзгартиришлар киритилишини ҳамда Реестрнинг мавжуд маълумотлар базалари билан интеграциялашувини;

Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда, шу жумладан, малака шаҳодатномасини бериш, кадастр муносабатлари соҳасидаги касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича ўқитиш механизмини, шунингдек, кадастр муҳандислари фаолиятини баҳолаш ва мониторинг қилиш мезонларини назарда тутувчи кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланиш тартиби ишлаб чиқилишини;

кадастр муҳандислари фаолияти мониторинги натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кадастр муҳандиси институтини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилишини таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор мулк

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг