Президент ишга олган талаба лавозимини тарк этишга қарор қилди
Жамият
−
26 Сентябрь 2019
46911Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Саидакбархон Акбаров ўқишдаги юкламаларнинг ортиб кетгани сабабли лавозимини тарк этишини маълум қилди.
Саидакбархон Акбаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғояларни киритиш ва смарт туризм, шунингдек, бу соҳада таълим хизматларини мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланаётган эди.
Акбаров мазкур лавозимга 2018 йилнинг август ойида тайинланган эди. Таъкидлаш жоизки, бу лавозимга унинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманида ўтган йиғилишда таклиф қилганди.
Саидакбархон Акбаров Тошкент Халқаро Вестминистер университетининг 4-босқич талабаси. У Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлар таркибига киради. 2013 йилдан 2018 йилгача ўқув марказлари тизмини бошқарган. Акбаров Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган БМТ конференциясида иштирок этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь