Президент Илҳом Алиевнинг набираси қўшиқ айтишни бошлади
Маданият-санъат
−
14 Август 2020
13525Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг набираси – қизи Лейла Алиеванинг ўғли Али Агаларов қўшиқ куйлашни бошлади. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий оммавий ахборот воситалари фавқулодда бонг урди.
Али Агаларов – Ҳайдар Алиев фонди вице-президенти Лейла Алиева ва Озарбайжон халқ артисти Эмин Агаларовнинг ўғли. У 12 ёшда ва А.ЛИ ижодий тахаллуси остида ўзининг биринчи "Капотдаги таом" номли рэп йўналишидаги қўшиғини эълон қилди.
Хабарларда унинг санъатдаги фаолиятини отаси Эмин Агаларов қўллаб-қувватлаётгани ва ҳомийлик қилаётгани айтилади. У бир неча бор "ЖАРА" фестивалига ҳам ўғлини олиб чиққан.
Президент Илҳом Алиевнинг қизи Лейла Алиева Москвада туғилиб, Бакуда улғайган. У 22 ёшида, 2006 йилда чакана ва кўргазма кўчмас мулкни қуриш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган “Crocus Group” холдинги вице-президенти Эмин Агаларов билан турмуш қурган.
Тўйдан кейин оила Россияга кўчиб ўтди ва Лейла Алиева ижтимоий фаолиятини давом эттирди. 2007 йилдан бошлаб Алиева Москвадаги Ҳайдар Алиев фондини бошқарган. 2015 йилнинг май ойига келиб уларнинг оиласига дарз кетди. Уларнинг икки ўғил ва бир қиз фарзандлари бор. Али болаларнинг тўнғичи.
2018 йилда Эмин модель Алёна Гаврилова билан турмуш қуради. 2019 йилда улар қиз фарзанд кўрадилар. Жорий йилга келиб Эмин Алёна билан ажрашади.
Лейла Алиева ва Эмин ўртасидаги оилавий муносабатларга дарз кетган бўлса ҳам, улар фарзандларини ўзаро келишиб тарбия қиладилар. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам бунга қарши эмас, аксинча, собиқ куёви ва унинг оиласи билан яхши муносабатни сақлаб қолган.
LiveБарчаси