Президент икки давлатга сафарини якунлаб Тошкентга қайтиб келди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди.

Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф билан жўнаб кетганди. Президент Япониянинг Нагоя ва Токио шаҳарларида бўлди.

Нагояда префектура губернатори, шаҳар мэри, шу номдаги университет раҳбари ва Нобель мукофоти совриндорлари билан учрашди. Шунингдек, Нагоядаги ўзбекистонлик талабалар билан ҳам кўришди. Нагоя университетида Шавкат Мирзиёевга фахрий доктор унвони берилди.

Президент Токиода Япония Императори Нарухито, Бош вазир Синдзо Абэ, парламент раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари, Япония бизнесининг етакчилари билан учрашувлар ўтказди. Бош вазир Синдзо Абэ ва император Нарухито Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси шарафига қабул маросими ташкиллаштирди.

Давлат раҳбари Япониядан тўғри Санкт-Петербургга йўл олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев МДҲ Ўзбекистон-Япония

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг