Президент иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимларнинг 6 муҳим вазифасини белгилади

Жамият

image

Ўзбекистонда иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимлар олдига иқтисодиётни ривожлантириш бўйича аниқ талаблар қўйилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди.

“Ҳеч кимга сир эмас – бугун жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифа, керак бўлса, масалаларнинг масаласи бўлиб турибди”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

У фақат самарали иқтисодий ислоҳотларгина мавжуд ижтимоий муаммоларни ечиш имконини беришини қайд этди.

“Биз келгуси фаолиятимизда иқтисодиёт тармоқларини комплекс ва жадал ривожлантириш орқали замонавий иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартиришга энг асосий эътибор қаратишимиз шарт”, деди Президент ва стратегиянинг иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш йўналиши бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Йиғилишда барча иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимлар олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

•    ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард доллардан ошириб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 бараварга кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 бараварга қисқартириш;

•    жорий йилда инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик;

•    жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 10 триллион сўм кредитларни “маҳаллабай” кафолатли етиб боришини таъминлаш;

•    бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик;

•    деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 бараварга ошириб, аграр тармоқда йиллик ўсишни камида 5 фоизга етказиш;

•    яқин беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг