Президент графиги: Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада халқаро саммитда нутқ сўзлайди
Жамият
−
24 Май 2021
4228Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида ўтадиган халқаро саммитда иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
30 май куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтадиган 2030 йилга қадар "яшил" тараққиёт ва глобал мақсадлар учун шериклик Иккинчи халқаро саммитида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.
Президентнинг янги ҳафтадаги иш графигига, шунингдек, қуйидагилар киритилган:
• Олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича тақдимот;
• "Ўзагроҳимоя" АЖ тизимини ислоҳ қилишга доир йиғилиш;
• Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши;
• Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури ижросини самарали таъминлаш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш.
Шу билан бирга, Шерзод Асадов Ўзбекистон келгуси йилда бўлиб ўтадиган "Яшил" тараққиёт ва 2030 йилга қадар глобал мақсадлар учун шериклик халқаро саммитида фаол иштирок этишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь