Президент фармони билан Ортиқхўжаевга бўйсунадиган инспекция ташкил этилади

Жамият 12290
image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати инспекцияси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг фармони лойиҳасида келтириб ўтилган. Инспекция юридик ва жисмоний шахсларнинг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари ва уларга нисбатан зарур чоралар кўриш бўйича мурожаатларини кўриб чиқади.

Лойиҳага асосан, инспекциянинг асосий вазифалари қуйидагича:

–  Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, мансабдор шахслар, шунингдек, фуқароларнинг Тошкент шаҳрининг қонун ҳужжатлари ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича талабларига риоя этилишини таъминлаш;

–  Тошкент шаҳрининг ер муносабатлари соҳасида манфаатларини ҳимоя қилиш;

–  Ўзбекистон Республикасининг юрисдикциясига мувофиқ ерни бузиш ҳолларини олдини олиш ва тўҳтатиш;

–  Сув муҳофазаси ва қирғоқбўйи ҳудудларида ер участкаларини ажратишни назорат қилиш, шунингдек, улардан мақсадли фойдаланиш;

–  Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга ва (ёки) ўзбошимчалик билан иморатлар қуришга йўл қўймаслик ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида ноқонуний қурилишни тўхтатиш чораларини кўриш;

–  Ердан нотўғри фойдаланиш фактларини аниқлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда ерга бўлган ҳуқуқларни мажбурий тарзда бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

–  Инспекция фаолиятининг манфаатдор назорат-текшириш хизматлари, прокуратура ва ички ишлар органлари билан ер муносабатлари соҳасидаги қонун устуворлиги масалалари бўйича ўзаро хамкорлигини ташкил этиш.

 Инспекциянинг асосий функциялари:

–  Ер участкасидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш шартларини белгилайдиган Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳуқуқий ҳужжатлари билан ўрнатилган, ерларни бериш тўғрисидаги маъмурий ҳужжатлар, ердан фойдаланишга рухсат берувчи тасдиқланган лойиҳавий ва бошқа ҳужжатларга асосан назоратни амалга ошириш;

–  Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш борасида ерга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини текшириш мақсадида текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, бошқа манфаатдор назорат-тафтиш хизматлари текширувларида иштирок этиш;

–  Тошкент шаҳар ҳокимиятининг йиғилиш мажлисларига ер соҳасига оид ва ваколатига кирадиган масалалар юзасидан материалларни киритиш;

–  Тошкент шаҳар ҳокимиятига ер муносабатлари соҳасидаги қонунларга риоя этилиши ва ер қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида чораклик ҳисоботларни тақдим этиш;

–  Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат қилиш юзасидан белгиланган тартибда тайёрланадиган ҳисоботларни тузиб, ваколатли органларга тақдим этиш;

–  Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат қилишнинг илғор усулларини ўрганиш, синтез қилиш ва амалга ошириш;

–  Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат қилиш бўйича қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда ер қонун бузилиш ҳолатлари бўйича жавобгарликни белгилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

–  Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ваколатли органларидан қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари бўйича Инспекциядан ўрнатилган тартибда ҳулосалар бериш ҳамда тасдиқлаш ёки тайёрлаш;

–  Ер муносабатлари соҳасидаги қонунийликни таъминлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

–  Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг бошқа субъектлари билан ҳамкорлик қилиш;

–  Тошкент шаҳрининг аҳолиси ўртасида ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича ахборот-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот ишларни олиб бориш;

–  Ер муносабатлари соҳасидаги қонунчиликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан материалларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида нашр этиш;


–  Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари ва уларга нисбатан зарур чоралар кўриш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;

–  Ер комиссиясини ташкилий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

Инспекция фаолияти Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ томонидан бошқарилади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 3.2
t
×