Президент эртага Венгрияга боради

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан жорий йилнинг 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Будапешт шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказиши режалаштирилган. Унда мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг дастур ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Президенти фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этиши ҳамда Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги югуриш мусобақалари финалига ташриф буюриши мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан Венгрия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг