Президент Эрдўғанни йиғлатган ким?
Олам
−
26 Январь 2020
16182Ижтимоий тармоқларда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг йиғлаётгани акс этган суратлар тарқалди. Бу сурат кеча, 25 январь куни Туркиянинг Элязиғ вилоятида туширилган.
Аввал хабар берганимиздек, Туркия Президенти Эрдўған Элязиғ вилоятида содир бўлган 6,8 балли зилзила талафотлари билан танишиш ва қурбонларнинг жаноза маросимларида иштирок этиш учун ушбу вилоятга ташўриф буюрди.
Зилзила оқибатида Сивриж шаҳрида яшовчи 9 яшар Муҳаммад Солиҳ Живелек ҳам қурбон бўлди. Эрдўған унинг дафн маросимида қатнашиб, болакайнинг бобосига таъзия билдираётиб, унга қўшилиб кўз ёш тўкди.
Айни вақтда зилзила қурбонлари сони 35 нафарга етди. Юзлаб маҳаллий аҳоли вакиллари шифохоналарга жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Элязиғ, Малатя ва Диёрбакир вилоятларида 6,8 балли зилзила қайд этилди.
Кучли зилзила оқибатида кўплаб бинолар вайрон бўлди. Ҳаробага айланган бинолар 76 та экани айтилмоқда. Юзлаб одамлар вайроналар остида қолди. Улар орасида кексалар, болалар ва ҳатто ҳомиладор аёллар ҳам бўлган.
Зилзила Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 7 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.
Ушбу зилзила кучини Туркияда 500 мингга яқин одам ва қўшни Ироқ, Сурия ва Ливан аҳолиси сезган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь