Туркияда кучли зилзила: 19 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
25 Январь 2020
30564Туркия шарқида кучли зилзила юз бериши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бўйича бошқармаси (AFAD) маълум қилди.
Таъкидланишича, Элязиғ, Малатя ва Диёрбакир вилоятларида 19 нафар одам ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 922 киши жароҳатланган, шундан 34 нафарининг аҳволи жуда оғир.
AFAD маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил қилган. Зилзила Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида 24 январь соат 20:55 да қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 7 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.
Ушбу зилзила кучини Туркияда 500 мингга яқин одам ва қўшни Ироқ, Сурия ва Ливан аҳолиси сезган.
Маълум қилинишича, зилзила оқибатида биноларга жиддий шикаст етган. Воқеа жойига қидирув-қутқарув хизматларининг мингга яқин ходими жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойи охирида Истанбулда 5,5 балли зилзила юз берганди. Бундан ташқари, яна 30 га яқин кучсизроқ силкинишлар юз берганди. Натижада 500 дан ортиқ иншоотга жиддий зарар етганди.
LiveБарчаси