Президент электр энергияси қувватларини оширишга кўрсатма берди
Жамият
−
03 Август 2021
4033Хабарингиз бор, бугун, 3 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ралигида 2021 йил I ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудда учинчи чорак ва йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Давлат раҳбари йиғилишда автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик, чарм саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, жумладан, картошкачилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, паррандачилик, озиқ-овқат саноати, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик соҳаларини ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Йирик тармоқ саноат корхоналарида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, электр энергияси генерация қувватларини 1 минг 800 мегаваттга ошириш, йирик маҳаллий саноат корхоналарида 60 триллион сўмлик юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш, тўқимачиликда 15,3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 1,7 миллиард долларлик экспортни таъминлаш, 3,5 миллион тонна пахта етиштириш, 1,5 миллион тонна гўшт, 6,5 миллион тонна сут ишлаб чиқариш, 1 минг 113 та маҳаллани жамоат транспорти билан қамраб олиш, йиллик инфляция даражасини прогноз кўрсаткичлари - 10 фоиз доирасида бўлишини таъминлаш шулар жумласидан.
Айни пайтда Бош вазир ўринбосарлари, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот бермоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15