Президент экология ва дарахтлар муҳофазасига бағишланган йиғилиш ўтказади

Жамият 2255
image

Бугун, 24 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  раислигида экологик ҳолатга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Йиғлишда Ўзбекистондаги экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш графигидан бундан ташқари, Олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказиш, Тошкент шаҳрида атроф-муҳит муҳофазасига оид амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишув, янги хорижий элчиларга жорий йилнинг 27 август куни ишонч ёрлиқлари топшириш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3
t
×