Президент ДХХга лавозимидан озод этилганларни текширишни буюрди
Жамият
−
16 Январь 2023
22102Бугун, 16 январь куни Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод этилганлар фаолиятини Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура текширади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилган.
Ушбу йиғилишда:
• Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев;
• Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев;
• "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Фарҳод Абдураҳмонов;
• "Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Улуғбек Мустафоев (вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати);
• "Ўзтрансгаз" раҳбари Беҳзод Норматов (вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати);
• "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Меҳриддин Абдуллаев (вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати) лавозимидан озод этилди.
“Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортиш топширилди”, деб хабар берди Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишда ДХХ ва Бош прокуратурага энергетика тизимидаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.