Президент ДХХ ва Бош прокуратурага энергетика тизимини текширишни буюрди
Жамият
−
16 Январь 2023
11110Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бугун, 16 январь куни энергия ресурслари таъминоти юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда ДХХ ва Бош прокуратурага энергетика тизимидаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, Президент энергетикадаги бугунги кундаги муаммоларга тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётганини кўрсатиб ўтган.
Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.
“Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?”, дея савол қўйган давлат раҳбари.
Йиғилишда маълум қилинишича, охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқланган.
LiveБарчаси