Президентни Чўлпонотада Жапаров қаршилади

Жамият 9458
image
-

Бугун, 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Чўлпонота шаҳрига борди. Аэропортда уни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси Раҳбари Акилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага, 21 июль куни Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Саммитда савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш лозимки, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди.

Минтақа етакчиларининг биринчи саммити 2018 йил март ойида Нур-Султон шаҳрида, иккинчиси 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида, учинчиси ўтган йилнинг август ойида Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 251
Рейтинг: 3.1
t
×