Президент чегара масалаларини ҳал қилиш учун Тожикистонга боради
Жамият
−
30 Март 2025 7039 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан эртага, 31 март куни амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг қўшма учрашуви ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбир якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш кўзда тутилган ва давлат раҳбарлари санъат усталарининг қўшма концертида ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Жапаров ва Имомали Раҳмон билан илк бор минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши айтилган 3 томонлама саммит ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель