Президент бюджет тақчиллигини қисқартириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият
−
24 Сентябрь 2020
9628Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда бу йил кутилаётган бюджет тақчиллигини имкон қадар қисқартириш учун қўшимча тушумларни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини таҳлил қилиб, қўшимча даромадларни аниқлаш, бюджет ташкилотларининг пуллик хизматлардан даромадларини кўпайтириш ва бино-иншоотларидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.
Охирги 4 йилда бизнесни ривожлантириш учун яратилган имкониятлар натижасида кўплаб кичик корхоналар фаолияти кенгайган. Давлатимиз раҳбари бундай интилишларни рағбатлантириш, корхоналарни йириклашишга ундайдиган қулай муҳит яратиш зарурлигини таъкидлади.
Шу мақсадда, тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзларни табақалаштириш керак. Ўрта бизнес тоифасига кириши мумкин бўлган корхонани аниқлаб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратиш, маҳсулотини сертификатлаш, илм ва инновация харажатларини қисман қоплаб бериш каби чоралар орқали уларга кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.
Видеоселектор йиғилишида сўзга чиққан ҳокимлар тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча захираларни ишга солишга доир режаларини баён қилди.
LiveБарчаси