Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади
Жамият
−
08 Ноябрь
6300Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.
Фармонга кўра, қуйидагилар мукофотланган:
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
-
Абдураҳмонов Акрам Абдусатторович - Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази жарроҳи
-
Ботиров Абдураҳмон Рўзумбоевич - Боёвут туманидаги "Боёвут Тўмарис шифо" масъулияти чекланган жамияти болалар шифокори, Сирдарё вилояти
-
Жалолова Ҳафиза Мухторовна - Поп тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, Наманган вилояти
-
Худойбердиев Қобил Турсунович - Андижон давлат тиббиёт институтининг травматология, ортопедия ва нейрожарроҳлик кафедраси мудири, Андижон вилояти
II даражали "Саломатлик" ордени билан
-
Авезова Гулнора Рустамовна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Навоий вилояти филиали Қизилтепа тумани бўлими бош фельдшери
-
Аллақулов Исломбой Мадримович - Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлими мудири
-
Бердиева Муқаддас Ҳасанбоевна - Шароф Рашидов туманидаги "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, Жиззах вилояти
-
Мауленов Бабараушан Жумабаевич - Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими анестезиолог-реаниматологи, Қорақалпоғистон Республикаси
-
Маҳматмуродова Гулсина Исломовна - Ургут туманидаги "Шароф Рашидов" оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Самарқанд вилояти
-
Мемджанова Алия Нуриевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали лаборатория бўлими мудири, Фарғона вилояти
-
Назаров Акмал Бобомуродович - Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Тошкент вилояти
-
Саидов Ашур Сафарович - Бандихон туманидаги 44-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Сурхондарё вилояти
-
Сафаров Ориф Муродуллаевич - Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали офтальмологи, Бухоро вилояти
-
Шукуров Абдураҳмон Раупович - Қарши шаҳри марказий шифохонасининг реанимация бўлими мудири, Қашқадарё вилояти
"Дўстлик" ордени билан
-
Жумабаева Роза Базарбаевна - Бўстонлиқ туманидаги "Пском" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Тошкент вилояти
-
Салахитдинов Шуҳратжон Нажмитдинович - Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокори
-
Сметова Гулнар Жолдасбаевна - Кегейли туманидаги "Ақтуба" оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси
-
Ҳакимова Соҳибахон Обиджановна - Андижон туманидаги "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи кичик тиббий ходими, Андижон вилояти
-
Хлевная Елена Андреевна - Гулистон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Сирдарё вилояти
-
Шамсиев Азамат Муҳиддинович - Самарқанд давлат тиббиёт университетининг болалар хирургияси кафедраси профессори
"Соғлом турмуш" медали билан
-
Ортиқова Ҳулкар Акрамовна - Ғаллаорол тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти
-
Намозова Муниса Саломовна - Ғозғон шаҳри тиббиёт бирлашмаси тиббий бригада ҳамшираси, Навоий вилояти
-
Ниязова Дилорам Аскаровна - Тошкент шаҳридаги 2-болалар жарроҳлик клиник шифохонасининг жарроҳлик бўлими катта ҳамшираси
-
Ўжарова Дилбар Хуррамовна - Ғузор туманидаги "Қовчин" оилавий шифокорлик пункти шифокори, Қашқадарё вилояти
-
Ҳусанова Норбегим Ривожовна - Пахтачи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлинмаси мудири, Самарқанд вилояти
-
Ҳамдамова Муҳайёхон Тўхтасиновна - Бухоро давлат тиббиёт институтининг акушерлик ва гинекология кафедраси профессори, Бухоро вилояти
-
Ҳомиджонова Раъно Жияновна - Сўх туманидаги "Ленбур" оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси, Фарғона вилояти
"Шуҳрат" медали билан
-
Жумабоев Отабек Тоштемирович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали жарроҳи, Андижон вилояти
-
Қобилов Ботир Зокирович - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали хирургия бўлими мудири, Жиззах вилояти
-
Мусаев Улуғбек Эргашалиевич - Мингбулоқ туманидаги "Med Layt" хусусий клиникаси раҳбари, шифокор-терапевти, Наманган вилояти
-
Султонова Зулфия Раджапбаевна - Тупроққалъа туманидаги "Саримой" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Хоразм вилояти
-
Тангирбергенов Рустам - Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Беруний тумани бўлими ҳайдовчиси
-
Тиллабоев Содиқжон Валиевич - Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими жарроҳи, Фарғона вилояти
-
Шарипов Исломжан Маматханович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг кам инвазив юрак-қон томир жарроҳлиги бўлими мудири
-
Шарипова Раъно Рустамовна - Сариосиё туманидаги "Гулистон" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Сурхондарё вилояти
-
Ёрматов Алишер - Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси аъзоси, Самарқанд вилояти
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида академик Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан, ўтган ойда эса Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ шифокорлар мукофотланганди.