Мирзиёев бир гуруҳ шифокорларни мукофотлади
Жамият
−
17 Октябрь
7220Бугун, 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида" фармони имзоланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фармон билан қуйидагилар мукофотланди:
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан
Наталья Суратовна Нодирхонова – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори
I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
Аделина Семёновна Любчич – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг фахрий шифокори
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
Зулфия Собировна Болтабоева - Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
Ен-Дин Ким – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг анестезиология ва реанимация бўлими мудири
II даражали "Саломатлик" ордени билан
Узганбай Мансурович Раҳмонов – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг гинекология қабули бўлими акушер-гинекологи
Римма Аркадьевна Френкель – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳомиладорлар патологияси бўлими акушер-гинекологи
Наталья Ивановна Чернова – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг гинекология бўлими ҳамшираси
"Соғлом турмуш" медали билан
Гулнора Мирзаевна Адилова – Нурафшон шаҳри тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлими акушер-гинекологи, Тошкент вилояти
Наталья Сергеевна Неулибина – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг "Оила ва никоҳ" маслаҳатхонаси педиатри
Гулнора Романовна Солихўжаева – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг патологоанатомия бўлими мудири
Лариса Дмитриевна Сидикова – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг эндовизуал лапароскопик гинекология бўлими акушер-гинекологи
Ойсултан Жуманиёзовна Чалова – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг туғуруқ бўлими катта дояси
Абдуҳамид Қўчқорович Шомиров – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг гинекология бўлими акушер-гинекологи
"Шуҳрат" медали билан
Бахтиёр Каримбердиевич Исамухамедов – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг "Оила ва никоҳ" маслаҳатхонаси терапевти
Гулнора Аршадовна Нафикова – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг туғуруқ бўлими дояси
Мухаббат Илясовна Нурматова – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг акушерлик қабули бўлими акушер-гинекологи
Рустам Бозорбоевич Юсупбоев – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг феталь тиббиёт бўлими мудири
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Мирзиёев академик Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлаганди.
LiveБарчаси