Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади
Саломатлик
−
26 Сентябрь
6063Академик Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.
Фармонга кўра, қуйидагилар мукофотланган:
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан
Исмаилов Сайдимурад Ибрагимович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори
II даражали "Саломатлик" ордени билан
Олимжон Мирзоҳитович Ғуломов - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг торакоабдоминал онкохирургия бўлими мудири
Олег Раҳматович Мадгазиев - Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг торакоабдоминал хирургия бўлими шифокори
Зарина Руслановна Хайбуллина - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник биокимё ва микробиология бўлими мудири
Алишер Эркинович Хайдаров - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг кардиоанестезиология, кардиореанимация ва сунъий қон айланиш бўлими мудири
Рустам Раимкулович Ярбеков - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик касалликлари ва унинг асоратлари хирургияси бўлими мудири, кардиожарроҳи
"Дўстлик" ордени билан
Франгис Камрановна Рустамова - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникаси бўлими кичик тиббий ходими
Ольга Владимировна Шуваева - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг тиббиёт архиви мудири
"Соғлом турмуш" медали билан
Нигора Мухсумовна Жўраева - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг магнит резонанс ва компьютер томографияси бўлими мудири
Марат Жалгасович Қодиров - У.Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими шифокори
LiveБарчаси