Президент бир гуруҳ фуқароларни мукофотлади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ фуқароларни орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади

Қайд этилишича, жамиятда маҳалланинг ўрни ва нуфузини янада юксалтириш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш борасидаги катта хизматлари, кўп асрлик анъаналарни асраб-авайлаш, халқлар орасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш авлодни тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланган:

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

Исматова Адибахон Қосимовна - Избоскан туманидаги "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Андижон вилояти

"Дўстлик" ордени билан

Бегматов Учқун Равшанович - Пахтачи туманидаги "Қарнабота" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Самарқанд вилояти

Жакетов Амангелди - Мўйноқ туманидаги "Учсой" овул фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Жўрабоев Рахимжон - Чортоқ тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Наманган вилояти

Илхомов Мухтар Атхамович - Учтепа туманидаги "Учтепа" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри

Исаев Олжас Кидирбаевич - Конимех туманидаги "Учтепа" овул фуқаролар йиғини раиси, Навоий вилояти

Менгнорова Гулбахор Темировна - Ангор тумани ободонлаштириш бошқармаси участка устаси, Сурхондарё вилояти

Намозов Ойбек Исмоилович - Пешку туманидаги "Аср кимё инвест" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Бухоро вилояти

Рахмонқулов Джумабой Турсунқулович - Боёвут туманидаги "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти

Султонов Анвар - Бўка туманидаги "Хўжақўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Тошкент вилояти

Шакирова Айнура Юкосовна - Олтиариқ туманидаги 89-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Фарғона вилояти

 II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Базарова Норжон Бакаевна - Бухоро вилояти "Бувижонлар мактаби" раҳбарининг ўринбосари

Қурбонова Марҳабо Исмаиловна - Учқўрғон туманидаги "Қўғай Ўлмас" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Наманган вилояти

Мирзаева Гуллола Абдусаломовна - Шаҳрисабз шаҳридаги "Уймовут" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси, Қашқадарё вилояти

Мирзаева Муҳаббат Дороповна - Юнусобод туманидаги "Минор" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Тошкент шаҳри

 II даражали "Саломатлик" ордени билан

Норбеков Нуридин Махмудович - Каттақўрғон туманидаги "Жизмон" оилавий шифокорлик пунктининг тиббий бригада фельдшери, Самарқанд вилояти

 "Содиқ хизматлари учун" медали билан

Абрахматов Хусан Қулматович - Деҳқонобод тумани ички ишлар бўлими "Бешбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинидаги профилактика катта инспектори, Қашқадарё вилояти

 "Жасорат" медали билан

Абдуллаев Жавлонбек Абдуқаюм ўғли - Косонсой туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш бўйича мутахассиси, Наманган вилояти

Исмоилова Маҳбуба Ботировна - Мирзаобод туманидаги "Дилбар она" хусусий тикувчилик корхонаси раҳбари, Сирдарё вилояти

Усмонова Нодирахон Тўланбоевна - "Ҳунарманд" уюшмасининг Фарғона вилояти бошқармаси аъзоси, каштачи

"Соғлом турмуш" медали билан

Исраилова Табасумхон Камиловна - Андижон шаҳридаги "Баркамол" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти

Сейтжанова Бахаргул Абатбаевна - Тахтакўпир туманидаги "Мақпалкўл" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси

Тагаева Лайло Наврузовна - Зафаробод туманидаги "Чўлигулистон" қишлоқ фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Жиззах вилояти

"Келажак бунёдкори" медали билан

Мирзаев Сарварбек Анвар ўғли - Чиноз туманидаги "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Тошкент вилояти

"Шуҳрат" медали билан

Адилов Ифтихор Каримович - Пахтакор туманидаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти

Аллаберганова Нафосат Ганжаевна - Тупроққалъа туманидаги "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Хоразм вилояти


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг