Президент айрим ваколатларини парламентга бермоқчи
Жамият
−
20 Июнь 2022
8000Ўзбекистон Президентининг айрим ваколатлари Олий Мажлисга ўтказилиши керак. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугун, 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди.
“Ҳукуматни шакллантириш ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлашда Олий Мажлиснинг ваколатларини кенгайтириш бўйича тегишли қоидаларни Асосий қонунимизда белгилашимиз зарур.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш бўйича фармон Сенат томонидан тасдиқланиши тартибини жорий этишни таклиф этаман.
Ҳукумат томонидан тайёрланган Коррупцияга қарши кураш бўйича йиллик миллий маърузани муҳокама қилиш масаласини парламентимиз ваколатига киритиш лозим”, дейди Президент.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларининг конституциявий асосларини кучайтириш бўйича ишларни давом эттириш кераклигига ҳам тўхталган.
“Шу мақсадда мен Президентнинг айрим ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф этаман. Мисол учун, Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколатини Сенатга ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бу орқали Ҳисоб палатаси Давлат бюджети шаклланиши ва ижросини таъминлашда парламент назоратининг муҳим воситасига айланади”, дея қўшимча қилган давлат раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь