Президент айрим озиқ-овқат товарлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқишни буюрди

Жамият

image

Ўзбекистонда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқилади. Бош вазир бошчилигидаги Республика штаби уч куни ичида Президентга таклиф киритиши керак. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 31 март куни бўлиб ўтаётган макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида гапирди.

Йиғилишда таъкидланишича, кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. 

“Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади”, дейди Президент.

Давлат раҳбари Бош вазир раислигида такшил этилган бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш бўйича Республика штабига қуйидагиларни топширди:
 
•    зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилади;

•    бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилади;

•    биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатилади ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борилади;

•    уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made