Президент Арипов ва Ғаниевга янги вазифа топширди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ҳамда фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Шунингдек, қуйидаги раҳбар ва мутасаддиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов – фестиваль ва илмий-амалий конференцияни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича кўзда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов) – тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва уларни уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш;

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ш.Ғаниев) – Қўқон шаҳрида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган майдон ва ҳудудларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ш.Ғаниев) –фестиваль ва илмий-амалий конференция қатнашчилари ва меҳмонлар учун меҳмонхоналардан жой ажратиш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов) – тадбирларнинг тантанали очилиш маросимини ташкилий ва бадиий жиҳатдан ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, уста ҳунармандлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорларни кенг жалб этишни таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юкланди.


Мақола муаллифи

Теглар

фестиваль ҳунармандчилик

Баҳолаганлар

439

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made