Президент амалдорларга мактабларда ўқишни бошлаш юзасидан кўрсатма берди
Жамият
−
12 Август 2020
51274Хабарингиз бор, бугун, 12 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатда карантин чекловларини юмшатиш масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва олий ўқув юртларида ўқишни бошлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
“Биринчи мактабгача таълим, ўрта таълим ва олий таълимни нима қилиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарлари ва мутахассислар, коллеж, лицейларнинг раҳбарлари билан жуда катта мулоқот бўляпти. Бу тўғрисида қўшимча маълумотлар бериб, энг тўғри йўлни қабул қиламиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент таълим соҳасидаги масъул амалдорларга ўқув йилини бошлаш бўйича таклиф киритишни топширди.
LiveБарчаси