Президент Алиев Хонкендидаги футбол учрашувида иштирок этди
Спорт
−
23 Декабрь 2023
2753Жорий йилнинг 21 декабрь кунида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва мамлакатнинг биринчи хоними Меҳрибон Алиева футбол бўйича Озарбайжон кубогининг 1/8 финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтадиган Хонкенди шаҳри марказий стадионига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Azerisport.com” хабар берди.
Давлат раҳбарининг стадионга келиши мухлислар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
Ўйиннинг очилишида Алиев сўзга чиқди ва барча йиғилганларни Хонкенди озод қилингандан кейинги илк футбол учрашуви билан табриклади.
Таъкидлаш жоиз, “Қорабоғ" ва МОИК жамоалари ўртасидаги баҳс 1:0 ҳисобида якунланди. “Қорабоғ” жамоаси аъзоси Наримон Охунзода 90+5 дақиқада голга муаллифлик қилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023