Президент Администрациясига ҳисоб берувчи комиссия тузилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ қурилиш соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилувчи ахборот тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда – Комиссия) ташкил этилди ва унга қуйидаги вазифалар юклатилди:

қурилиш соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтиришга қаратилган самарали “ижро этилиши юзасидан назорат” (compliance control) тизими жорий этилишини таъминлаш;

қурилиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари лойиҳаларида коррупцияга оид ҳолатларни келтириб чиқарувчи нормаларни аниқлаш бўйича коррупцияга қарши экспертиза ўтказилишини ташкил этиш;

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри” географик ахборот тизими (геопортал)ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича тадбирлар режалари тасдиқланишини таъминлаш, мазкур тизимларни белгиланган муддатларда ишга туширилишини назорат қилиш;

қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этиш орқали коррупция, бюрократик тўсиқлар ва тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

қурилиш соҳасининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида қурилиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг белгиланган муддатларда ижро этилишини мониторинг қилиш;

қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этишда масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

жорий этилаётган ахборот тизимларининг жойларда самарали ишлашини ва қўлланилишининг ягона амалиётини таъминлаш;

қурилиш соҳасига ахборот технологияларининг жорий этилиши, шу жумладан, уларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга таъсири бўйича маълумотларнинг кенг оммага етказилишини ташкил этиш.

Комиссия фаолият натижалари, шу жумладан, ахборот тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чорак якунларига кўра ахборот киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор қурилиш комиссия

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг