Президент Администрацияси тузилмасига қатор ўзгартиришлар киритилди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Президент Администрациясида қатор ўзгаришлар содир бўлмоқда. Фармон билан Администрация тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида:

•    Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;

•    Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;

•    Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 16 июлдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Сардор Умурзоқов Президент фармони билан лавозимидан озод этилди ва Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди. У Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Администрацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made