Президент аҳоли ҳаётига жуда катта салбий таъсир кўрсатаётган масала ҳақида гапирди

Жамият 9946
image

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши вақтида маълум қилди.

“Карантиндаги аҳолининг 83 фоизи ўз уйига қайтди. Яъни, ижобий динамика кучайиб бормоқда. Шифохоналарда қолаётган 740 нафар беморни даволаш, саломатлигини тиклаб, оиласи бағрига қайтариш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Бу ишлар осонликча бўлаётгани йўқ. Ҳозирга қадар бунга Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2 триллион 250 миллиард сўм сарфладик ва 500 миллион доллар халқаро молия институтларидан жалб қилдик.

Бугунги кунда бутун дунёда ҳеч ким пандемия яна қанча давом этишини билмаяпти. Шу сабабли, қанчалик қийин бўлмасин, халқимиз билан бирга пандемия шароитида, барча талабларга амал қилган ҳолда, ишлаш ва яшашга ўрганишимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент эндиликда карантин чораларини юмшатмаса бўлмаслигини таъкидлаб ўтди. Давлат раҳбари фермер ва тадбиркорларга қулайлик яратиш учун дастлабки қадам қўйилганини қўшимча қилди.

“Эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарганидан фойдаланиб, биз иқтисодиётимизда карантин режимини аста-секин юмшатмасак бўлмайди. Чунки бу тартиб иқтисодиётимиз ривожига ва аҳолимиз ҳаётига жуда катта салбий таъсир қилмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 400
Рейтинг: 2.9
t
×