Президент 5-синф ўқувчисини унинг вафотидан сўнг мукофотлади

Олам 9406
image

11 ёшли қаҳрамон ўлимдан сўнг "Жасорат" ордени билан мукофотланди, дея хабар бермоқда “Первый канал”. 

Фармонда Aлексей Мартыненконинг жасурлиги ва қатъияти, одамларни ўта оғир шароитда қутқаришдаги хизмати кўрсатилган.                                                 

Шу йилнинг 23 июлга ўтар кечаси Хабаровскдаги ёзги оромгоҳда келиб чиққан ёнғинда 26 чодирдан 20 таси ёниб кетди. 189 нафар болани ўз бағрига олган оромгоҳда эвакуация пайтида лицей ўқувчиси 11 ёшли Aлексей Мартыненко қизларнинг ёнаётган чодирига ёрдамга югуради. Шу куни ўсмир қаттиқ куйган ва кейинчалик касалхонада вафот этган

Бугун, 13 август куни Президент Владимир Путин бир қатор фан, маданият ва спорт олимларини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди. 

Aлексей Мартыненкодан ташқари мукофотланганлар қаторида дирижёр Владимир Спиваков биринчи даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" орденини, 4-даражали худди шу мукофотни Чехов номидаги Москва бадиий театрининг актрисаси Aнастасия Вознесенскаядан олди. Драматург Aркадий Инин ва "Локомотив" футбол клубининг бош мураббийи Юрий Сёмин ҳам тақдирланди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 211
Рейтинг: 2.9
t
×
×