Президент 2021 йилда амалдорларнинг ишини баҳолашдаги бош мезонни белгилади

Жамият

image

Маҳаллий ижро ва вакиллик органлари ҳамда маҳалланинг институционал асослари такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 декабрь куни Олий Мажлисга мурожаати давомида айтиб ўтди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимлик ва кенгашлар бундан 27 йил аввал, яъни ҳокимлик институти жорий этилган пайтда қабул қилинган Қонун асосида ишламоқда.

“Қонунчилик палатаси ва Сенат, Вазирлар Маҳкамаси билан бирга 2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллий ижро ва вакиллик органлари ҳамда маҳалла институти фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ушбу ҳужжатларда, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегараси, вазифа ва функциялари аниқ белгиланади.

“Бундан буён маҳалладаги ишларни аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимларниг ишини баҳолашда бош мезон бўлади”, дея таъкидлади Президент.

Қайд этилишича, жорий йилда, туманлар бюджетига қўшимча манбаларнинг камида 10 фоизини бевосита аҳоли фикр мулоҳазалари ва маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш бўйича ишларни бошлаб, бу мақсадларга 70 млрд сўм йўналтирилди.

Энди, бу ваколатни янада кенгайтириб, туман бюджети харажатларининг 5 фоизини ҳам, ана шундай мақсадларга йўналтириш тартиби жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Мурожаатнома

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг