Президент: “2021 йилда 900 нафар чин етимга уй берилади”

Жамият

image

2021 йилда 900 нафар чин етим бола давлат томонидан уй блан таъминланади. Бунинг учун илк бор Давлат бюджетидан маблағ ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаётган мурожаатида айтиб ўтди.

“Чин етимларга ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам бериш уй-жой билан таъминлаш нафақат вазиафамиз, балки нсоний бурчимиздир. 2021 йилда илк бор бюджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 млрд сўм ажратилади”, деди давлат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, бундай эзгу ишларни давом эттириш учун “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” ташкил этилиб, унга бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади. Бу маблағлар йил давомида кўпайтириб борилади.

“Бу ташаббус умумхалқ ҳаракатига айланиши, саҳоватпеша ҳамюртларимиз ушбу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшишига ишончим комил”, деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, 15 ёшгача бўлган болалар ва аёлларга йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар келгуси йилдан бепул тарқатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мурожаатнома

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг