Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га агентлик Матбуот котиби маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Фармони билан Отабек Абдирашидович Ҳасанов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Отабек Ҳасанов 1985 йилда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида таваллуд топган. 

2006 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавр босқичини, 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг магистратура босқичини тамомлаган. 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат  бошқаруви академиясини тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича PhD доктори.

Отабек Ҳасанов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Президентнинг тегишли фармони билан Амиртемурхон Фатихович Мусаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Амиртемурхон Мусаев 1967 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

1992 йилда Тошкент техника университетини тамомлаган. 2015 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Амиртемурхон Мусаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

агентлик

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг