Йил давомида Ўзбекистондаги судлар нимани “қойил қилди”?

Жамият 3013

Ўтган бир йил давомида Ўзбекистондаги барча судлар томонидан 1 млн 185 231 та иш кўриб чиқилган. Бу ҳақда cудларнинг 2021 йил давомидаги фаолияти сарҳисобига бағишланган матбуот анжуманида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова маълум қилди.

Судлар томонидан кўрилган 1 млн 185 231 та ишнинг 47 659 та жиноят ишлари бўйича судларга, 428 869 таси маъмурий судларга, 518 112 та фуқаролик ишлари бўйича судларга ва 175 445 та иқтисодий судларга тўғри келмоқда. Шунингдек, 15 146 та оммавий низолардан келиб чиқувчи ишлар  кўрилган.

Ўтган йилнинг мос даврига таққослаганда фуқаролик ишлари ҳажми 78 фоизга, иқтисодий ишлар 68 фоизга, жиноят ишлари 57 фоизга ортганини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, Олий судда кассация тартибида кўрилган жами 13 612 та ишнинг 7 884 таси жиноят ишлари бўйича, 3 252 таси фуқаролик ишлари бўйича, 1 336 таси маъмурий ишлар бўйича ва 1 140 таси иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари томонидан кўрилган.

Бундан ташқари, алоҳида мураккаб тоифадаги ва давлат аҳамиятига молик даражадаги 32 та иш Олий судда биринчи инстанция тартибида кўрилиб, иш юзасидан якуний қарор қабул қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонда 2 минг 345 та жиноят иши бўйича 2 минг 804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. 

Шунингдек, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 минг 741 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тарож қилиш, 269 нафари фирибгарлик, 153 нафари пора олиш, 168 нафари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, 42 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора бериш  ва  378  нафари бошқа жиноятларни содир этган.

Нозима Назирова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3.1
t
×