Православ черкови раҳбари Назарбоевни мукофотлади

Олам

image

Қозоғистон Православ черкови раҳбари Александр мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга мамлакатда динлараро тотувликни мустаҳкамлагани учун "Алғыс" орденини топширди. Бу ҳақда Элбошининг расмий сайтида хабар берилган. 

“Сиз мамлакат равнақи учун кўп иш қилдингиз. Улардан энг муҳими, динлараро тинчлик ва миллатлараро тотувлик. Булар одамлар ўзларини қулай, фаровон ва яхши яшашларини ҳис қилишлари учун давлатни ривожланишига имкон берадиган иккита устундир”, деган Остона ва Қозоғистон митрополити. 

Назарбоев динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни сақлашдаги саъй -ҳаракатларини юқори баҳолаганлиги учун руҳонийга миннатдорлик билдирган ва барча православ фуқароларини Рождество байрами билан табриклаган. 

"Мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунларданоқ биз барча этник гуруҳлар ва диний конфессияларнинг бағрикенглигини, дўстлигини ва ишончини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатимизни эълон қилдик. Айнан шу бирлик ва дўстликда барқарорлик ва ривожланиш ётади. Қозоғистоннинг барча православ фуқароларини Рождество байрами билан табриклайман. Улар мамлакат тараққиётига, дўстлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшадилар. Барчангизга фаровонлик, ёрқин байрамона кайфият ва оилавий бахт тилайман", деган Нурсултон Назарбоев.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг