Пойтахтда сохта Миллий гвардия майори қўлга олинди
Жамият
−
25 Март 2020
17551Тошкент шаҳрида ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, одамларнинг пулини олиб, фирибгарлик қилган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати маълум қилди.
Фуқаролар томонидан Миллий гвардияга келиб тушган мурожаатларнинг бирида “Гулбаҳор” исмли аёл ўзини “майор” унвонидаги “Миллий гвардия ходими” деб таништириб, ишга киритиб қўйиш учун 15 млн 800 минг сўм ва 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул сўрагани маълум қилинган. Аёл шу каби бошқа масалаларда фуқароларнинг ишончига кириб улардан катта миқдордаги пул маблағларини ундирган.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида “Гулбаҳор” исмли аёл қўлга олиниб Тошкент шахар ИИБга топширилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1966 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам 3 маротаба судланган, бугунги кунда Тошкент шаҳри, Сирғали туманида рўйхатсиз яшаб келаётган фуқаро Г.Султонова эканлиги маълум бўлган.
Бугунги кунда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Гулбаҳорга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) ва 211-моддаси (“Пора бериш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси