Тошкент шаҳар ИИО ФМБларида тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тизимида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Подполковник Дониёр Бахтиёрович Раҳматов Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. 

Дониёр Раҳматов 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Ўқув марказини тамомлаб, Учтепа тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимидан бошлаган. 2006 йилдан 2018 йилга қадар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБда профилактика инспектори, профилактика катта инспектори, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи в.б., ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан 2020 йилга қадар Юнусобод тумани ИИО ФМБда раҳбарлик лавозимларида хизмат олиб борган.

Подполковник Шоира Салоҳиддиновна Собирова Чилонзор тумани ИИО ФМБ 1-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди (“Қатортол”, “1-Қатортол”, “Лутфий”, “Оқ тепа”, “Нафосат”, “Боғзор” маҳалла фуқаролар йиғинлари).

Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи майор Шуҳрат Раҳматуллаевич Солижонов этиб тайинланди (“Чимён”, “Султония”, “Гулсанам”, “Катта Қорасув”, “Шўртепа”, “Шукур Бурханов”, “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинлари).

Солижонов Шуҳрат Раҳматуллаевич

Подполковник Ботир Қаҳрамонович Рустамов Миробод тумани ИИО ФМБ 3-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи (“Иноқобод”, “Наврўз”, “Тонг юлдузи”, “Байналминал”, “Истиқлолобод”, “Миробод”, “Янги Миробод”, “Темирйўлчилар”, “Заминобод”, “Биродарлик” маҳалла фуқаролар йиғинлари) этиб тайинланди.

Рустамов Ботир Қаҳрамонович

Яшнобод тумани ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Шерзод Эркинович Файзуллаев тайинланди (“Наврўзобод”, “Бирлашган”, “Парвоз”, “Дилбоғ”, “Илтифот”, “Нодира”, “Шоҳмардон”, “Шоҳсанам”, “Янгинур”, “Ойдинкўл”, “Донишманд” маҳалла фуқаролар йиғинлари).

Файзуллаев Шерзод Эркинович

Подполковник Муҳаммадиев Отабек Рустамович Яшнобод тумани ИИО ФМБ 5-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди (“Уйсозлар”, “Ўрта масжид”, “Янгиқўрғон”, “Беҳизор”, “Тарновбоши”, “Катта Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари).

Муҳаммадиев Отабек Рустамович

Яшнобод тумани ИИО ФМБ 6-сонли ички ишлар бўлимига подполковник Баҳодир Бахтиярович Ҳақназаров бошлиқ этиб тайинланди (“Қўйлиқобод”, “Янги давр”, “Бунёдкор”, “Катта қўйлиқ”, “Мумтоз”, “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинлари).


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг