Пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
11 Сентябрь 2023
13926Тошкент шаҳрида бугун, 11 сентябрь куни соат 15:15 лардан бошлаб чанг массалари кўтарила бошлади. Шаҳар ҳокимлиги пойтахтда содир бўлаётган мазкур ноқулай табиат ҳодисаси пайтида эҳтиёт чораларини кўришни сўраб, фуқароларни огоҳликка чақирди.
“Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида кучли чангли шамол кузатилмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар каналида маълум қилинишича, ҳаво таркибидаги хиралик атмосферадаги майда чанг зарралари ҳисобига кузатилмоқда. Ғарбий шамолларнинг кучайиши, пойтахт ҳудудларида қуруқ тупроқ сирти, қолаверса, пойтахт ғарби – қўшни Қозоғистон ҳудудларидаги чанг заррачаларини ҳавога кўтармоқда.
IQAir маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент шаҳрининг ифлосланиш даражаси 4-ўриндан 7-ўринга кўтарилган.
Айни дамда энг ифлос ҳудудлар рейтингида пешқадамликни Жанубий Африка, Италия ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг қатор шаҳарлари эгаллаган.
Шунингдек, Тошкент халқаро аэропорти аэродромида кўриниш масофаси 1600 метргача чекланган чанг бўрони кузатилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь