Поездга чипта етмай қолган талабалар учун қўшимча рейс қўйишга ваъда берилди
Жамият
−
12 Декабрь 2023
6385Аввалроқ, талабаларга поезд чипталари учун 50 фоизли чегирма эълон қилингани ҳақида хабар бергандик. Чегирма чипталар сотилиб бўлингач, эълон қилингани муҳокамаларга сабаб бўлгач, “Ўзтемирйўлйўловчи” бунга ўз муносабатини билдирди.
Унга кўра, байрамолди кунлари қўшимча йўловчи вагони ва қатновлар йўлга қўйилиши мўлжалланган.
"Ҳозирги кунда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ томонидан йўловчиларни байрамолди кунларда манзилларига хавфсиз етказиш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги йўналишларда қўшимча поездлар қўйилиши режалаштирилмоқда. Булар “Тошкент – Урганч”, “Тошкент – Нукус”, “Тошкент – Самарқанд”, “Тошкент – Қарши” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар қатнови жорий этилади", дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, электрон тарзда 1 сутка мобайнида талабалар томонидан 1000 га яқин чипталар расмийлаштирилган.
"Қўшимча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар ҳам уланади. Барча тадбирлар “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ томонидан босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Йўловчилардан саросимага берилмасликни сўраб қоламиз!", дея хабар бермоқда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь