“Номи бору ўзи йўқ”. Талабалар учун тугаган чипталарга чегирма эълон қилинди
Жамият
−
12 Декабрь 2023
8262“Ўзбекистон темирйўллари” поезд чипталари учун талабаларга 50 фоизлик чегирма берилишини эълон қилди. Аммо қишки таътил бошланишидаги деярли барча чипталар сотиб бўлинган.
“Ўзбекистон темирйўллари”нинг матбуот хизматига кўра, 25 декабрдан 7 январга қадар ўрнатилган тартибда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг темирйўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма амал қилади.
Шунингдек, маълум қилинишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди учун чегирма берилмайди.
Аммо eticket.railway.uz сайтига кирилганда деярли барча чипталар сотиб бўлинганини кўриш мумкин.
Қайд этиш керакки, бу ҳолат ҳар йили такрорланади ва тугаган чиптага кечикиб чегирма эълон қилинади. Бундай вазият эса талабаларнинг сарсон бўлиши, совуқ об-ҳавода турли хил автоҳалокатлар сони кўпайиши ва уларда талабаларнинг ҳам вафот этишига олиб келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь