Поезд рельсдан чиқиб кетиши натижасида 24 киши ҳалок бўлди
Олам
−
18 Март 2019
7627Бугун, 18 март куни Конго Демократик Республикасининг Касаи вилоятида товар поезди рельсдан чиқиб кетиши натижасида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Маълумотларга кўра, йўловчиларнинг кўпи поездга ноқонуний чиқиб олган. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор. Ҳодисада 31 киши жабрланган.
Ҳалокатда бир нечта вагон ағдарилиб кетган, яна бир нечтаси кўприкдан дарёга тушиб кетган. Қайд этилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023