Португалия жаҳон чемпионатида ўйнашига ишонаман – Роналду

Спорт 2893
image

“Манчестер Юнайтед”нинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ESPN’га берган интервьюсида Португалия терма жамоасининг Қатар-2022 жаҳон чемпионатига плей-офф босқичи орқали чиқиш имкониятлари ва Туркия билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.

“Жаҳон чемпионатига чиқмаслик жуда ачинарли бўларди. Футболда ҳам, ҳаётда ҳам оғир кунларни бошдан кечирмоқдамиз, лекин йиқилсак, кўтарилиш истагини кўрсатишимиз керак. Португалия жаҳон чемпионатида ўйнашига ишонаман! Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турганини биламиз. Март ойида бунга тайёр бўламиз ва плей-оффда ҳақиқий жанг бўлади. Ҳаёт шундай, идеал сценарийнинг ўзи йўқ. Барчасини борича қабул қилишимиз керак”, дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Европада ЖЧ плей-офф босқичининг ярим финалида Португалия Туркияга қарши ўйнайди. Ушбу баҳс ғолиби эса финалда Италия – Шимолий Македония учрашуви ғолиби билан мундиал йўлланмаси учун курашади.

Маълумот учун, футбол бўйича жаҳон чемпионати жорий йилнинг 21 ноябрь – 18 декабрь кунлари Қатар мамлакатида ўтказилади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 2.9
t
×