Портлаш оқибатида 17 ёшли йигит вафот этгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

28 сентябрь тунида Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда портлаш оқибатида 17 ёшли йигит ойна синиқлари остида қолиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ воқеалар фонида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодисада вафот этганлар йўқлигини билдирди. 

Маълум қилинишича, портлашдан сўнг юзага келган ёнғин оқибатида жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиалига олиб борилган. 

“Ҳозирга қадар улар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда шифокорлар томонидан жабрланганларга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, вазирлик матбуот хизматининг қўшимча қилишича, даволаш муассасаларида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокорлар ва барча зарур дори-дармон захираси яратилган. Ёнғин оқибатида воқеа жойи ва унинг атрофидаги хонадонларда жароҳатланганларга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Портлашдан сўнг ҳудудда катта ёнғин юзага келган. Воқеа жойида Миллий гвардия отряди ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергелидаги портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг