Порошенко жиноятда айбланмоқда
Олам
−
10 Июнь 2020
5597Украина собиқ Президенти Пётр Порошенко ташқи разведка хизмати раҳбарига "ноқонуний буйруқ берганлик" бўйича жиноий ишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик бюросининг иккинчи бўлим бошлиғи Вадим Приямачок маълум қилди.
Қайд этилишича, Украина Давлат хавфсизлик бюроси Порошенкога қарши профилактика чораларини қўллаш тўғрисида петицияни тайёрламоқда. Ҳаммаси 2018 йил июль ойида Украина хавфсизлик хизматида раҳбар бўлиб ишлаган Сергей Семочко Порошенко ташқи разведка хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангандан сўнг бошланган. Жиноят айни ўша вақтларда "содир бўлган".
2018 йил октябрь ойи бошида Bihus.info нашрининг журналистик текшируви эълон қилинди. Унда 2015-2017 йилларда Донбассдаги можаро пайтида катта қонуний даромадга эга бўлмаган Семочко оиласи энг қиммат ёзги коттежлардан бири бўлган Козин қишлоғидаги учта уйни сотиб олган.
Маълум бўлишича, Семочко оиласи Россия солиқ тўловчиларининг маълумотлар базаларида рўйхатга олинган. Кейинчалик, Украина Тергов қўмитаси Семочкода Россия фуқаролиги борлигини тасдиқланди. 2019 йил апрель ойида Порошенко Семочкони ишдан бўшатди.
Аввалроқ, Қирғизистон собиқ Бош вазири 18 йилга қамалгани ҳақида хабар берилган эди.