Порахўр амалдорлардан олинган пулларга 60 дан ортиқ мактаб қурилади

Жамият

image

Қозоғистонда порахўр амалдорлар пулига 62 та мактаб қурилади. Мамлакат таълим вазири Ғани Бейсембаев тегишли қарорни имзолаган. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари топшириғи билан коррупцияга оид жиноий ишлар бўйича олиб қўйилган маблағлар Таълим инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига юборилади. Айни дамда махсус ҳисобварақда 120 миллиард тенге (269,5 миллион доллар)га яқин маблағ жамғарилган бўлиб, бу маблағ мактабларни қуриш ва таъмирлашга йўналтирилади.

Айни пайтда 62 та мактаб қуриш ва мавжудларини кенгайтириш режалаштирилган. Уларни қуриш учун 96 миллиард 495 миллион тенге (216,7 миллион доллар) ажратиш мақсад қилинган.

Энг кўп мактаб Остона шаҳри ва Олмаота вилоятларида қурилади. Остонада 7425 ўринли 10 та, Олмаота вилоятида эса 11 550 ўрин учун 10 та мактаб қурилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Туркистон вилоятида 2050 ўринли 9 та, Жамбил вилоятида 2850 ўринли 6 та, Қизилўрдада 2175 ўринли 5 та, Манғистов вилоятида 4800 ўринли 4 та мактаб қурилади. Қозоғистоннинг бошқа ҳудудлари кесимида ҳам минглаб ўқувчиларга мўлжалланган ўндан ортиқ мактаблар қурилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон мактаб Порахўр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг